UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

01 июл 16:45
Янгиликлар

Гандбол

Гандболчиларимиз Италияга жўнаб кетишди

Гандбол бўйича 21 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этиш мақсадида Италияга жўнаб кетди.

Терма жамоамиз аъзолари сафар олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини Андижон шаҳрида ўтказишди. Улуғбек Икромов ва Зафар Азимов шогирдлари халқаро турнирга муносиб тарзда тайёргарлик кўришди.

Маълумот учун, эртага 21 ёшгача бўлган Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Россия федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун йўлга чиқишади. Йилнинг ушбу нуфузли мусобақаси айнан 2 июль куни старт олади.

Қўл тўпи усталаримиз қуръа натижасига кўра “А” гуруҳидан жой олишган. Қизларимиз ўз гуруҳларида Венгрия, Норвегия, Мўғулистон, Ангола ҳамда гандбол ватани ҳисобланган Дания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1997 йили Германия, 2014 йили Македонияда ўтказилган жаҳон чемпионатиларида ҳам иштирок этганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг