UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0 10:02Шунақаси ҳам бўлади: «Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро! 0

04 сен 17:28
Янгиликлар

Ўқ отиш

Германия терма жамоасида ишлаётган ҳамюртимиз билан онлайн семинар ўтказилди

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ташаббуси билан Германияда фаолият юритаётган ўзбекистонлик тренер Бутузова Наталья Анатольевна билан онлайн семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Республикамизда фаолият юритаётган тренер ҳамда спортчилар, шу билан бир қаторда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан вакиллар иштирок этишди.

Бутузова Наталья Анатольевна асли Ўзбекистонинг Бухоро вилоятидан бўлиб, 1980 йил Москвада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг совриндоридир. Уни Ўзбекистонда камондан отиш спорт турини ривожланишида ўз ҳиссасини қўшган мутахассис сифатида яхши биламиз. Ҳозирги кунда Германия Федератив Республикасида фаолиятини давом эттириб, аёллар терма жамоасига мураббийлик қилиб келмоқда.

Кириш сўзида мутахассис Ўзбекистонда камондан отиш спорт турига сезиларли эътибор қаратилаётганидан мамнун бўлиб, раҳбар мутасаддиларга ўз ташаккурини изҳор этди. Семинарда Бутузова ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда мерганларга фойдали маслаҳатлари билан ўртоқлашди. Камондан отиш спорт турида энг керакли бўлган жиҳатлар спортчи ўзини қандай тутиши, техник ёндашув, психология ҳақида гапириб берди.

“Спортчи қачон яхши натижаларга эришади? Қачонки, кўпроқ ўқув-машғулот йиғинлар, халқаро мусобақаларда тажриба орттирса. Мерган доим ўзини психологик тайёрлаб бориши, рақибни енгишига ишониши керак. Доим олға ҳаракат қилиш лозим. Асосийси, кўпроқ халқаро мусобақаларда қатнашиш”, – деди ҳамюртимиз.

Мутахассис сўзида давом этар экан, спортчилар мураббийни қунт билан эшитиб, юқори натижаларга эришишлари учун кўрсатмаларга амал қилишлари лозимлиги ҳақида гапирди. ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтган семинар давомида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Семинар сўнгида мутахассис барчага ўз ташаккурини билдириб, келажакда барча спортчиларга омад тилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг