UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

29 янв 11:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гэтжи: "Сен-Дени Порьени мағлуб этишига ишончим комил"

Енгил вазн тоифасида америкалик UFC жангчиси, BMF камари соҳиби Жастин Гэтжи Дастин Порье ва Бенуа Сен-Дени жангига муносабат билдирди.

"ММА – ақл бовар қилмас спорт тури ҳисобланади. Ўйлайманки, омад ва шунга ўхшаш нарсалар – бу спорт турида муҳим фактордир. Сен-Дени бу жангда ғалаба қозонишига ишончим комил. Унда бу учун етарли даражада тажриба бор. Бу жанг менга Рафаэль Физиев билан бўлган жангимни эслатяпти. Ғалабага чанқоқ ва ўзига ишончи баланд ёш даъвогар. Дастин Порье бундай жангчиларнинг қанчалик хавфли эканлигини билади.

Бенуа ўз-ўзидан пайдо бўлмади, аммо у эндигина катта жангларда иштирок этишни бошлади. У бир сафар мени ҳам жангга чорлаганди ва бу менга ёққанди. Назаримда, Порье у учун идеал рақиб. Бу Сен-Дени ютиши керак бўлган жанг", - деди Гэтжи.

Бенуа Сен-Дени ва Дастин Порье жанги 9 март куни UFC 299 турнири доирасида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг