UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

27 ноя 18:19
Янгиликлар

Тадбирлар

Гиннесс рекордлар китобига кирган Рима Баталова ЎзДЖТСУда меҳмон бўлди + ФОТО

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига паралимпия ўйинларининг енгил атлетика бўйича 13 карра ғолиби, 18 карра жаҳон чемпиони, 43 карра Европа чемпиони, хизмат кўрсатган спорт устаси, Давлат Думаси депутати Рима Баталова ташриф буюрди.

Ташриф аввалида меҳмон университетда ўтказилаётган “Яшил макон” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган кўчат экиш жараёнларида қатнашди. Шундан сўнг, Рима Баталова иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азиз Ғаниев, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев, Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Чирчиқ шаҳар ҳоким ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Юлдуз Жумаева, университет проректорлари, Паралимпия ва Кураш факультети деканлари, профессор-ўқитувчилар, тюторлар ва талабалар иштирок этишди.

Учрашув давомида фахрли меҳмон ўзининг қўлга киритган ютуқлари ҳамда эришган муваффақиятлари сири билан ўртоқлашди ва мамлакатимизда миллий спорт турлари, паралимпия спорт турларини ривожлантириш, шу қаторда уларда хотин-қизлар иштирокини таъминлаш юзасидан ўзига хос фикр-мулоҳазалар билдирди. Талабалар ҳам учрашув қахрамонига ўзларини қизиқтирган саволларини йўллашди. 

Шунингдек, меҳмон томонидан Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти А. Ғаниевга ҳамкорлик учун миннатдорчилик рамзи сифатида ташаккурнома топширилди. Энг яхши савол эгасига эса Рима Баталованинг муаллифлик китоби совға қилинди. Ўз навбатида университет раҳбарияти ҳам Рима Баталовага ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этди.

Давра суҳбатидан сўнг фахрли меҳмон университет ректори, профессор М. Болтабаев бошчилигидаги раҳбарият жамоаси иштирокида университет музейи ва ТТЖда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Бундан ташқари Р. Баталова мезбонлар билан биргаликда университет ҳудудида эсдалик учун кўучат экди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг