UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

27 май 17:50
Янгиликлар

Баскетбол

"Голден Стэйт" "Даллас"ни мағлуб этиб, плей-офф финалига йўл олди + ВИДЕО

Миллий Баскетбол ассоциацияси (NBA)нинг 75-юбилей мавсуми якунланишига тобора оз вақт қолмоқда.

Сан-Франсискодаги (АҚШ) "Chase Center" аренада NBA Ғарбий конференция плей-офф сериясининг бешинчи ўйини бўлиб ўтди. Унда "Голден Стэйт Уорриорз" клуби "Даллас Маверикс"ни қабул қилди. Учрашув 120:110 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалаба мезбонларга NBA плей-офф босқич финалига чиқиш имконини берди. Сериядаги умумий ҳисоб 4:1 кўринишига келди.

Словениялик Лука Дончич 28 очко, 9 рибанд ва 6 самарали узатма билан "Даллас" таркибида энг яхши натижани кўрсатди. "Голден Стэйт"нинг ғалабасига энг катта ҳиссани Клэй Томпсон (32 очко, 2 рибанд ва 3 самарали узатма) ва дабл-дабл (18 очко, 10 рибаунд ва иккита голли узатма) амалга оширган Эндрю Уиггинс қўшишди.

"Голден Стэйт"нинг финалдаги рақиби "Бостон Селтикс" ва "Майами Хит" ўртасидаги серияда аниқланади. Ҳозирча жамоалар ўртасидаги серияда "Бостон Селтикс" 3:2 ҳисобида олдинда боряпти.

Қуйида учрашувнинг Highlights'ни томоша қилинг.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг