UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

24 мар 11:10
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Чандигарҳ турнири чемпиони!

Ҳиндистоннинг Чандигарҳ шаҳрида теннис бўйича M15 тоифасига кирувчи турнир ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 15 000 долларни ташкил қилган ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли иштирок этди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси ҳозиргина якунига етган финал баҳсида ғалабага эришиб, мусобақа бош совринини қўлга киритди.

Чандигарҳ турнирида биринчи рақам остида таснифланган Султонов 93 дақиқа давом этган финал учрашувида мусобақанинг иккинчи ракеткаси ҳисобланган Рамкумар Раманатанни 6/4, 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Рамкумарга 11 та эйс зарбаси ҳам ёрдам бермади. Ҳумоюн бу борада 4 та эйсни амалга оширган. Қўшхатолар 6 га 0 кўринишида мезбон теннисчи "фойдаси"га бўлди.  

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 331, Рамкумар Раманатан эса 410-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг