UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

04 дек 08:21
Янгиликлар

Тадбирлар

Имконияти чекланган болаларга вазирлик томонидан совғалар етказилди

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни мамлакатимизда ҳам кенг нишонланмоқда.

Жумладан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳам ушбу сана муносабати билан пойтахтимиздаги 4-сонли ҳамда 66-сонли имконияти чекланган болалар мактаб-интернати тарбияланувчиларига қувонч улашди, уларга спорт инвентарлари байрам туҳфаси сифатида ҳадя қилинди.

Дастлаб, Республика олимпия захиралари коллежи директори Фаррух Мирбабаев бошчилигида машҳур спортчиларимиз Чилонзор туманидаги 66-сонли имконияти чекланган болалар мактаб-интернатига ташриф буюришди. Тўйга тўёна билан деганларидек, шу куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигини нишонлашаётган болажонларга ҳомийлар томонидан берилган спорт жиҳозлари кўнгилларни тоғдек кўтарди. 

Шундан сўнг, спортчилар билан биргаликда туманда жойлашган 4-сонли имконияти чекланган болалар мактаб-интернатига ташриф буюрилди. Бу ердаги болалар меҳмонларни ўзига хос рақс ва қўшиқлари билан кутиб олишди ва ўзларига аталган совғаларини қабул қилиб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг