UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 фев 17:32
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Ирен Вюст янги рекорд ўрнатиб, олтинчи бор Олимпиада чемпионига айланди

Теглар :  Пекин-2022
Хитой пойтахти Пекин шаҳрида қишки Олимпиада қизғин курашлар остида давом этмоқда.

Нидерландиялик 35 ёшли Ирен Вюст Пекин Олимпиадасининг конькида 1500 метр масофага югуриш баҳсларида олтин медални қўлга киритди.

Ғолиб бу масофани 1 дақиқа 53,28 сонияда босиб ўтиб, Олимпиаданинг янги рекордини ўрнатди. Вюстдан 0,44 сонияга ортда қолган япониялик Михо Такаги иккинчи, нидерландиялик Антуанетта де Ёнг эса учинчи бўлди.

Бу билан Вюст Олимпия ўйинлари тарихида коньки спорт турида олтин медаллар сони бўйича рекордчи Лидия Скобликовага етиб олди. Эндиликда унинг ҳисобида 6 та олтин, 5 та кумуш ва битта бронза медали бор. 

Бу спортнинг ушбу тури бўйича аёллар ўртасидаги умумий совринлар сони бўйича ҳам рекорд натижа ҳисобланади. Бундан ташқари, Вюст Жаҳон чемпионатида индивидуал йўналишда 15 бор, кўпкурашда эса еттита олтин медални қўлга киритган.

Вюст бундан аввал Турин 2006 (3000 м), Ванкувер 2010 (1500 м), Сочи 2014 (3000 м ва жамоа) ва Пхёнчхан 2018 (1500 м) Олимпиадаларида ғалаба қозонган.

Олимпиада 2022. Конькида югуриш. Аёллар. 1500 м

1. Ирен Вюст (Нидерландия) — 1.53,28
2. Михо Такаги (Япония) — 0,44
3. Антуанетта де Йонг (Нидерландия) — 1,54...

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг