UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 май 09:22
Янгиликлар

Бокс/ММА, Теннис, Дзюдо, Каратэ

“Ислом бирдамлик ўйинлари”. Медаллар жамғариш бўйича 7-ўриндамиз!

Шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Ислом бирдамлик ўйинлари” бўлиб ўтмоқда.

Кеча мусобақанинг навбатдаги куни спортчиларимиз жами 8та медал қўлга киритишди. Шулардан биттаси олтин, биттаси кумуш, 6таси бронза медалидир. Каратэ баҳсларида иштирок этган Садриддин Сайматов ҳозирча ягона бўлиб турган олтин медални терма жамоамизга тақдим этди.


Бу билан медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллаб турибмиз. 10та олтин, 9та кумуш, 3та бронза, жами 22та медални қўлга киритган Озарбайжон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича 1-ўринни банд этган.

Иккинчи ўриндаги Туркия терма жамоаси ҳисобида ҳам 10та олтин медал бор. Кумуш медаллар сони 7, бронза эса 10тани ташкил қилмоқда. Кучли учликка 2та олтин, 6та кумуш, 5та бронза медали билан Индонезия терма жамоаси якун ясаган.


Биздан олдинги ўринларда Жазоир, Эрон, Иордания спорт делегациялари боришмоқда. Бугунгача жами 17та мамлакат спортчилари камида битта бронза медалини қўлга киритишди. 

IV “Ислом бирдамлик ўйинларидаги медалларимиз: 

Садриддин Сайматов – (каратэ, 60 кг.) - олтин 

Бадиий гимнастика (терма жамоа) - кумуш 

Саидхон Сайфуддинов (ўқ отиш) - бронза 

Сакина Мамедова (ўқ отиш) - бронза 

Диёрбек Ўрозбоев (дзюдо, -60 кг.) - бронза 

Гулруҳ Раҳимова (пара-дзюдо, -70 кг.) - бронза 

Достонбек Отаболаев (каратэ, 75 кг.) - бронза 

Барно Мирзаева (каратэ, 61 кг.) - бронза


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг