29 апр 08:48
Янгиликлар
Бокс/ММА
Исроил Мадримов Ўзбекистонга қайтди + ФОТО
Суперярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналишида жаҳон чемпиони Исроил Мадримов юртимизга қайтиб келди.
Хабарингиз бор, 24 апрель куни Нью-Йорк шаҳри (АҚШ)да 3 август куни ўтказиладиган Теренс Кроуфорд - Исроил Мадримов жанги олдидан расмий матбуот анжумани ўтказилган. Ҳамюртимиз ушбу тадбирда иштирок этиб, рақиби билан илк бор юзма-юз келганди.
Боксчимиз 27 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилган ижтимоий тадбирлардан бирида қатнашди. Аҳамиятлиси, ушбу тадбирда яна бир ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев, россиялик таниқли боксчи Сергей Ковалёв ҳамда дунёга машҳур актёр Скотт Эдкинс ҳам иштирок этган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар