UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

05 авг 07:47
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Жаҳон чемпионатида яна бир медалга эга чиқдик, умумжамоа ҳисобида бешинчи бўлдик!

Руминиянинг Питешти шаҳрида ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

Қувонарлиси, мусобақанинг сўнгги куни ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли кечди. Сўнгги кунги баҳсларда стартга чиққан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокировалар жуфтлиги каноэда эшкак эшиш бўйича 500 метр масофага ўтказилган пойгада кумуш медалга сазовор бўлди.

Қизларимиз белгиланган масофани россиялик спортчилар Ксения Курах ва Дарья Харшенко жуфтлигидан кейин босиб ўтишди. Раҳматова/Зокирова жуфтлиги мусобақа ғолибларидан атиги 0,778 сонияга ортда қолди. Кучлилар учлигини Венгрия терма жамоаси аъзолари София Кисбан ва Гиада Брагато жуфтлиги якунлаб берди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккита олтин ва битта кумуш медалга сазовор бўлди. Бу эса мамлакатимиз спорт делегациясига жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида 5-ўринда якунлаш имконини тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг