UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

17 дек 07:22
Янгиликлар

Кураш

Жанубий кореялик меҳмонлар Ўзбекистон кураш федерациясида бўлишди

Ўзбекистон кураш федерациясига Жанубий Кореянинг “Top Promotion” компанияси бошқаруви вакиллари ташриф буюрди.

Меҳмонлар Тошкентдаги Кураш музейида бўлишиб, курашнинг тарихи ва бугуни ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар, кураш ҳақидаги маълумотлар билан танишди ҳамда ушбу миллий спортимиз халқаро майдонда замонавий ва истиқболли спорт тури сифатида ривожланиши учун барча имкониятларга эга эканлигини эътироф этишди.

Икки томон ўртасида ташкил этилган ўзаро мулоқотда Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, замонавий кураш қоидалари асосчиси К.Юсупов курашни спорт тури сифатида халқаро майдонга олиб чиқилиши йўлидаги ҳаракатлар, унинг дунё аренасидаги ривожланиши, тарихи ҳақида сўзлаб берди. Ўз навбатида меҳмонлар Корея миллий спорт тури таэквандони ёзги Олимпия ўйинларига киритилиши борасида олиб борилган ишлар, ҳаракатлар ҳақида маълумот бердилар.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумга кўра, келажакда курашни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жаҳон ёшларини кураш спорт тури билан шуғулланишга кенг жалб этиш, курашни ўзбек бренди сифатида жаҳон дурдонасига айлантириш ва халқаро нуфузини юксалтириш, мустаҳкамлаш борасида ҳамкорлик қилинишига келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг