UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

04 июн 12:13
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жасмина ва Шоҳида рейтинг турнири финалида, яна икки вакиламиз бронза учун курашади

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири давом этмоқда.

Қувонарлиси, бироз аввал аёллар ўртасидаги беллашувларда икки вакиламиз финал йўлланмасини қўлга киритди. Ёшлар Олимпиадаси бронза медали совриндори Шоҳида Аҳмедова финалда олтин медаль учун курашадиган бўлди. 55 кг вазндаги курашчимиз 1/2 финалда ҳиндистонлик Сушма Шокинни муддатидан аввал мағлуб (9-0) эта олди. Унинг финалдаги рақибаси қозоғистонлик Марина Седнева бўлади. Бу икки курашчининг иккинчи даврадаги ўзаро баҳсиида Седнева 12-9 ҳисобида устун келганди.  

50 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасмина Иммаева эса 1/4 финалда қозоғистонлик Светлана Анкичевани 7-0, 1/2 финалда мўғулистонлик Отгонжаргал Долгоржавни сўнгги балл (6-6) эвазига енгди. Энди Жасмина олтин медаль учун яна бир мўғул курашчиси Намуунтсегтсег Тсогт Очирга қарши гиламга чиқади.   

Шунингдек, кечки дастурда курашчи-қизларимиздан Актенге Кеунимжаева (53 кг) мўғулистонлик Буман Энхболдга, Ариухан Жумабаева (65 кг) қозоғистонлик Гауҳар Мукатайга қарши бронза медали учун баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг