UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

24 май 11:20
Янгиликлар

Болалар спорти

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ишчи гуруҳи бугун Олтинкўл туманида бўлишди

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Андижон вилоятида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, бу борада ҳудудлардаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишмоқда.

Кеча ишчи гуруҳ вакиллари Олтинкўл туманида жойлашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлишди. Ушбу туман спортнинг гандбол, белбоғли кураш ва футбол турларига ихтисослаштирилган бўлиб, туман аҳолисининг кенг қатламларини ҳам спортга жалб этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда Олтинкўл туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида 34 нафар тренер фаолият олиб бормоқда. Шундан 18 нафари олий маълумотли, 2 нафари тугалланмаган олий маълумотли бўлса, қолган тренерлар ўрта-махсус маълумотга эга.

Спорт мактабида 16 та спорт тури бўйича тўгаракларда жами 1227 нафар спортчи мунтазам шуғулланиб келишади. Спорт мактабида бокс, футбол, гандбол, белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати, кикбоксинг ва қўл жанги спорт турларида энг кўп спортчи ёшлар шуғулланмоқда.

Ўрганишлар натижасига кўра, ишчи гуруҳ Олтинкўл тумани БЎСМнинг бугунги фаолиятидан келиб чиқиб, спорт турларига ихтисослашуви, моддий-техника базасининг ҳолатини янада ривожлантириш, спорт инвентарлари сони ва бугунги ҳолати, терма жамоа аъзоларини шакллантириш масалалари бўйича туман спорт бўлими ва БЎСМ масъуллари билан фикр алмашишди.

Ишчи гуруҳнинг Андижон вилояти бўйлаб сафари давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, якунда вилоят спортининг бугунги ҳолатини ўрганган ҳолда, ҳудудлардаги таклиф ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида спортни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг