UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 янв 20:25
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Теглар :  Вазирлик
Ўрганиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

Фуқаро М.Д.нинг Ўзбекистон Респуббликаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати асосида белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилди ва унинг натижалари бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

Мурожаатда келтирилган важларни холис ўрганиш мақсадида, ваколатли идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг айрим мансабдор шахслари томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, 2019 йилда Италиянинг Пьедилуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган турнир ҳамда ўқув йиғини машғулотида  Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш учун давлат бюджетидан 334,0 млн сўм, 20.680 Евро ва 1500 АҚШ доллари ажратилган. Бироқ, ўрганишлар давомида ушбу халқаро тадбирлар учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, 2019 йилда Токио ва Пекин шаҳарларида синхрон сузиш бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда ушбу тадбирларга масъуллар 1015 АҚШ доллари миқдорида ортиқча харажатга йўл қўйган.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан спорт жиҳозлари сотиб олиш учун “Машхим” МЧЖ, “Араббой спорт” ХК ва “Спорт жиҳоз люкс” ХКлари билан 45 та ҳолатда 15 млрд сўмлик шартномалар тузилган. Ўрганишда 6 та шартнома бўйича сотиб олинган 2,9 млрд сўмлик жиҳозларнинг фойдаланиш учун тарқатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ўрганиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, натижаси бўйича прокуратура идоралари томонидан Жиноят Кодекси 167-моддасининг 3-қисми, “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг