UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

17 дек 10:11
Янгиликлар

Тадбирлар

Жиззахда «Соғлом келажак сари» спорт фестивали бўлиб ўтди

Ушбу спорт фестивали чекка – Арнасой туманидан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартдаги ўтказилган видеоселектор мажлисида белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси йўналиши бўлган ёшларни жисмонан чиниқтириш, уларни спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларида спорт тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Соғлом келажак сари» шиори остида ёшлар спорт фестивали бўлиб ўтди.

Ушбу спорт фестивали чекка – Арнасой туманидан бошланди. Мазкур спорт фестивалига тумандаги мавжуд умумтаълим мактабларидан 350 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Ёш спортчилар беш километр масофага марафон, гандбол, футбол, баскетбол ва волейбол спорт турлари бўйича мусобақаларда иштирок этишди.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган катта спорт тадбири байрамона концерт дастурига уланиб кетди.

Тадбир якунида ушбу спорт фестивалида фаол иштирок этган ёшлар мутасаддилар томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Эслатиб ўтамиз, «Соғлом келажак сари» ёшлар спорт фестивали вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг