UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

21 фев 23:38
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Камила Валиева Пекин Олимпиадасидаги можародан кейин биринчи марта Instagram'да пост жойлаштирди

Теглар :  Камила Валиева
15 ёшли россиялик фигурали учувчи Камила Валиева Пекин-2022 Олимпиадасидаги можаролардан кейин биринчи марта Instagram'даги саҳифасига пост жойлаштирди.

"Менинг биринчи Олимпиадам ниҳоят якунланди. Спортчи сифатида ҳаётимдаги энг муҳим воқеага мени етаклаган мураббийларим Этери Георгиевна, Сергей Викторович, Даниил Марковичга раҳмат айтмоқчиман. Сиз ўз соҳангизнинг мутлақ устасисиз! Ва сиз фақатгина шуғуллантирмайсиз, балки ўзимизни енгишни ўргатасиз. Бу нафақат спортда, балки ҳаётда ҳам ёрдам беради. Ёнимда сиз билан ўзимни ҳимоялангандек ҳис қиламан ва ҳар қандай синовдан ўта оламан. Менга кучли бўлишга ёрдам берганингиз учун раҳмат", — деб ёзади Валиева.

Шунингдек, Камила синовли кунларда уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди.

"Ушбу оғир даврда мен билан бирга бўлган барчага: ёнимда бўлган ва кўнглимни синишига йўл қўймаган, менга қўллаб-қувватловчи хабарларни юборган, фақат мен ҳақимда ўйлаган, ибодат қилган, менга ишонган барчага раҳмат айтмоқчиман. Мухлисларим, оилам, дўстларим, мураббийларим, бутун РОҚ жамоаси, менинг ватаним ва бутун дунёдаги одамларга раҳмат. Ҳаммага раҳмат!

Мен буни ҳар доим эслайман, сизлардан миннатдорман ва сиз учун фигурали учишда давом этаман",-дея пост қолдирди Валиева. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг