UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0

16 мар 08:05
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчилар Premier League турниридан қайтиб келишди ФОТОРЕПОРТАЖ

12-14 март кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида каратэ WKF бўйича катталар ва аёллар ўртасида ўтказилган “Istanbul Premier League” халқаро турнирида қатнашган Ўзбекистон спорт делегацияси юртимизга қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида Ўзбекистон терма жамоаси делегациясини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, каратэ WKF федерацияси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳозир бўлдилар.

Мазкур турнирда АҚШ, Франция, Колумбия, Мексика, Бразилия, Греция, Италия, Грузия, Арманистон, Россия, Баҳрайн, Қирғизистон, Молдова, Руминия, Сербия, Бельгия, Финляндия, Қозоғистон, Ўзбекистон каби 72 мамлакатдан 584 нафар спортчи иштирок этди.

Улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 6 нафар спортчиси ҳам қатнашиб, мусобақа якунига кўра 60 кг. вазн тоифасида Садриддин Сайматов бронза, 75 кг. вазнда Достонбек Отаболаев кумуш медални қўлга киритди.

Каратэ афсонаси Хўжамқул Хўжақулов (суратда чап томонда)

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг