UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

17 май 13:26
Янгиликлар

Бошқалар

Киберспорт клубларининг умумий рейтингини эълон қилиш йўлга қўйилади

Теглар :  Киберспорт
Киберспорт клубларининг умумий рейтингини эълон қилиш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 16-ноябрдаги “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-423-сон қарорнинг 2-иловаси 4.3-банди Киберспорт клубларининг умумий рейтингини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш ва 4.4-бандида Киберспорт клубларининг умумий рейтингини Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш вазифалари белгиланган.

Вазирлик томонидан 2023 йил 29 мартдаги 01/350-А/Ф-сонли буйруғи билан Киберспорт клублари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида тегишли буйруқ тасдиқланди.

Вазирлик томонидан Рақамли технологиялари вазирлиги билан биргаликда Киберспорт клубларининг умумий рейтинг кўрсаткичларини (бино сиғими, компютерлар ҳолати, ўйинлар турлари, мусобақалардаги натижалар, спортчи ва тренерлар сони, бошқалар) (http://cybergame.uz/news) махсус портал яратилиб интернет тармоқлари орқали эълон қилинди.

Шу муносабат билан, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда фаолият олиб бораётган киберспорт клубларининг умумий рейтингини кўрсаткичлари (бино сиғими, компютерлар ҳолати, ўйинлар турлари, мусобақалардаги натижалар, спортчи ва тренерлар сони, бошқалар) шакллантирилди ва доимий равишда янгилаб борилмоқда.

Унга кўра, клубларининг умумий рейтинг кўрсаткичларида кучли бешликни қуйидаги спорт клублари эгаллашди булар биринчи ва иккичи ўринларни Тошкент шаҳрида жойлашган “PHOENIX” вa “UMMON GAME CLUB”  спорт клублари, учинчи ўринни Наманган вилоятида жойлашган “CYBERZONE”  ҳамда тўртинчи ва бешинчи ўринларни Тошкент шаҳрида жойлашган “CYBERIUM” вa “IMBA”  спорт клублари эгаллашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг