UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

28 июл 07:42
Янгиликлар

Спорт курашлари

"Классикларимиз" жаҳон чемпионатини 4 та медаль билан якунлашди, 1 таси олтин!

Теглар :  Юнон-рум кураши
Италия пойтахти Рим шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Дунё биринчилигининг учинчи куни юнон-рум ва аёллар кураши бўйича беллашувлар давом эттирилди. Биз учун аҳамиятлиси, икки курашчимиз жаҳон чемпионатининг олтин медали учун гиламга чиқди. 45 кг вазнда курашган Шаҳзод Рўзиохунов украиналик Евген Поковбага 0-9 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. 

Қувонарлиси, 51 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионига айланди. У финалда эронлик Муҳаммадризо Голамидан устун (5-0) келди ва олтин медаль соҳибига айланди. 

Хуршидбек Нормуҳаммадов (55 кг) япониялик Коҳаку Каназавани 5-4, Беҳруз Барноев (65 кг) озарбайжонлик Али Ализодани 9-3 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Юнон-рум курашчиларимиз жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан якунлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг