UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

10 июн 19:11
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича яна бир халқаро турнир олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Теглар :  Кураш
Бугун Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги «Кураш миллий спортини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида хорижий давлатларда кураш бўйича халқаро турнирларни ўтказиш ва курашни кенг тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Қувонарлиси, жорий йилдан бундай халқаро мусобақалар сони ортмоқда. Бунга Германиянинг Франкфурт ҳамда Болгариянинг Бургас шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган мусобақаларни мисол келтириш мумкин.

Ана шундай мусобақаларнинг навбатдагиси жорий йил 25-26 июнь саналарида Туркиянинг кўҳна Истанбул шаҳрида ташкил этилади. Президент соврини учун ўтказилаётган мазкур халқаро турнир олдидан Ўзбекистон Миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Кураш миллий спорт турини ривожлантириш бўлими бошлиғи Камол Усмонов, Ўзбекистон кураш федерацияси бош мутахассиси Олимжон Ҳайитов ҳамда федерациянинг аёллар билан ишлаш бўйича мутахассиси Зарнигор Юсупова иштирок этиб, журналистларни қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб беришди.

Анжуманда курашни дунё миқёсида кенг тарғиб қилиш, уни Олимпия ўйинлари оиласига киритиш йўлида амалга оширилаётган ишлар ва мазкур жараёнда ушбу халқаро турнирлар муҳим аҳамият касб этиши алоҳида эътироф этилди.

Биз сўнгги вақтларда кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган халқаро турнирларни бежизга Европа мамлакатларида ўтказишга ҳаракат қилмаяпмиз. Чунки, 2023 йилда Полшанинг Краков шаҳрида бўлиб ўтадиган ИИИ Европа ўйинларида курашни кўргазмали чиқишини намойиш этиш ҳаракатидамиз. Бу жараёнда курашнинг Европа давлатларида қанчалик оммалашгани муҳим аҳамият касб этади. Курашимизнинг Европа ўйинлари дастурига киритилиши эса ўз-ўзидан унинг Олимпия ўйинлари сари ташланган муҳим қадам бўлади, — деди Камол Усмонов.

Жорий йил 25-26 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган мусобақа ҳам айнан Туркияда ташкил этилаётганлиги бежиз эмас. «Олтин кўприк» номини олган Истанбул мусулмон шаҳарларининг энг кўзга кўринган ҳамда туркий халқларнинг миллий қадрият ва урф-одатлари бирдек улуғланадиган масканлардан биридир.

Матбуот анжуманида кураш миллий спортини юртимиз бўйлаб оммалаштириш ва халқимиз орасидан ёш, истеъдодли спортчиларни кашф этиш ҳамда тарбиялаш борасида фахрий спорт журналистлари томонидан таклифлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг