UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0

11 апр 14:50
Янгиликлар

Кураш

Курашчиларимиз Паҳлавон Маҳмуд турнири учун Эронга етиб боришди + ФОТО

Бугун Эрон Ислом Республикасининг Эсферайен шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш мусобақаси бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирида дунёнинг кўплаб давлатларидан сара курашчилар гиламга чиқади. Ризамат Солиев мураббийлигидаги кураш бўйича терма жамоамиз Эрон давлатига етиб борди.

Терма жамоамиз таркиби: Умар Бозоров, Алихон Нодиров, Асрор Ҳамидов, Муҳсин Ҳисомиддинов.

Кураш баҳслари 50 000 томошабинга мулжалланган "Zeinal-Khan Traditional Wrestling Arena"да бўлиб ўтади. Курашчилар 2 та вазн тоифасида гиламга чиқишяпти. -90 кг ва +90 кг вазн тоифаларида ҳар бир давлатдан 2 нафардан курашчи иштирок этиши мумкин.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 10 000 АҚШ доллари бўлиб, ғолиблар 3000 долларга эга бўлишади. Кумуш медаль соҳиблари 1000, бронза медалга эга чиққанлар ўз ҳамёнларини 500 долларга бойитиб олишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг