UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 май 07:47
Янгиликлар

Сув спорти турлари

“Learn to Swim Program” дастури маҳаллий мураббийлар келажаги учун янги платформа бўлди

Теглар :  “Learn to Swim Program
Сузиш бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида йўлга қўйилган “Learn to Swim Program” (сузишни ўрганиш дастури) лойиҳасининг яна бир босқичи якунланди.

5-12 май кунлари ташкил этилан навбатдаги дастурда Республикамизда ёш сузувчиларга мураббийлик қилаётган мутахассислар иштирок этишди. Семинарнинг якунида унда муваффақиятли қатнашган 25 нафар тренерга сертификатлар топширилди.

Ушбу семинар Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) шафеълигида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон сузиш федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Тадбирнинг сўнгги кунида МОҚ раиси маслаҳатчиси Алишер Каримов, мамлакат сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниев, шунингдек, World Aquatics томонидан жалб этилган америкалик таниқли эксперт Генадиус Соколовас иштирок этиб, мураббийларни курсни муваффақиятли тугатишгани билан қутлашди.

Қайд этиш жоиз, америкалик ушбу мутахассис соҳада улкан тажрибага эга бўлиб, фаолияти давомида АҚШ терма жамоаси сафида бир неча йил ишлаган. Семинар замонавий қўлланмалар ва тақдимотлардан фойдаланилган ҳолда назарий ҳамда амалий дарсларни ўз ичига олди.

Бундан аввал ташкил этилган семинар сузишни эндигина ўрганаётган ёш болаларга мураббийлик қилаётган мутахассислар учун ўтказилган эди. Бу гал ундан кейинги босқичда мураббийларнинг маҳоратини ошириш мавзусига аҳамият қаратилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг