UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0

27 апр 11:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Луисвиллдаги UFC турнирининг co-main event жанги тасдиқланди

Хабар берганимиздек, 8 июнь куни АҚШнинг Кентукки штати Луисвилл шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар томонидан UFC on ESPN 57 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Яримоғир вазн тоифасида ўтказиладиган ушбу уч раундлик жангда Доминик Рейес Дастин Жейкобига қарши октагонга кўтарилади. Ушбу баҳс оқшомнинг co-main event жанги бўлади. 

Маълумот учун, 34 ёшли Доминик Рейес 4 та мағлубиятли серия билан келмоқда. Қизиғи, у сўнгги жангида Богдан Гусковнинг эртанги рақиби Райан Спэннга ютқазиб қўйганди. Спэнн Рейесни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди. 36 яшар Дастин Жейкоби эса охирги 4 та жангининг 3 тасида мағлубият аламини тотиб кўрган. Сўнгги жангида ҳакамлар қарорига кўра Алонзо Менифилдга имкониятни бой берганди.

Айни пайтда Доминик Рейес яримоғир вазн тоифаси рейтингида 14-ўринни эгаллаб турибди. Дастин Жейкоби эса дивизионнинг Топ-15 жангчилари рўйхатига кирмайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг