UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

24 июл 07:26
Янгиликлар

Оғир атлетика

Мадина ва Ҳожиакбарнинг чиқишидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида вакилларимиз медаллар жамғаришда давом этяптилар.

Осиё чемпионатининг кечаги куни ҳамюртимиз Мадина Файзуллаева учун ҳам муваффақиятли ўтди. 2005 йилда туғилган қизимиз ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида иштирок этиб, жами 5 та медални қўлга киритди. 

-76 кг вазн тоифасида қатнашган Файзуллаева даст кўтаришда 82 кг., силтаб кўтаришда 106 кг., икки кураш бўйича эса 188 кг. натижа кўрсатди. Бу оғирликлар унга ўсмирлар тоифасида ҳар уч йўналишда олтин, ёшлар категориясида эса даст кўтариш ва умумий ҳисобда бронза медалларини келтирди.

Навбатдаги -89 кг. вазн тоифасида бўлиб ўтган беллашувларда ёш оғир атлетикачимиз Ҳожиакбар Олимов ҳам маҳорат кўрсатди. У даст кўтариш машқида 145 кг., силтаб кўтариш машқида эса 192 кг. лик маррани забт этди. Бу уринишлари унга кумуш ва олтин медалларни ҳадя этди. 

Ҳожиакбар икки кураш ҳисобида 337 кг. ни забт этиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан ўрин эгаллади. Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг