UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

18 мар 11:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Магомед Курбанов Исроил Мадримовга қарши жангдаги мағлубияти сабабларини айтди

Суперўрта вазн тоифасида россиялик боксчи Магомед Курбанов ҳамюртимиз Исроил Мадримов билан бўлган жангни эслади.

"Ростини айтсам, бу саволга жавобим йўқ. Жангга тайёргарлик жараёнида ҳамма нарса тўғри бажарилганга ўхшайди. Спаррингдан тортиб то вазн ташлачгача. Оғирликни бажара олишимга ҳамма шубҳа қилди, лекин мен буни яхши уддаладим.

Балки мен бу билан тарих яратиш, унвонни олиш каби ўй-ҳаёллар билан овора бўлиб қолгандирман. Кейин жанг олдидан унинг бекор қилингани, Мадримов кўрикдан ўта олмагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Ўша пайтда мен: "Менга ҳақиқатан ҳам жаҳон чемпионлик камари учун курашиш насиб этмаганми?!", деб ўйлаб қолдим. Аммо кейин ҳаммаси ўзгариб кетди ва жанг бокс оқшоми санасидан 2-3 кун олдин тасдиқланди.

Шикоят қиладиган ҳеч нарсам йўқ. Бу менинг куним эмас эди. Ҳа, ютқаздим, ҳа уят бўлди, жуда хафа бўлдим. Лекин такрор айтаман, бу менинг куним эмас эди", - деди Курбанов Матч ТВ билан суҳбатда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг