UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 сен 09:28
Янгиликлар

Кураш

Мамлакатимиз яна катта спорт байрамига мезбонлик қилади

8-11 сентябрь кунлари илк бор Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган вилояти прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ташаббуси билан ушбу жаҳон чемпионатида Грузия, Бельгия, Эрон, Россия, Покистон, Хитой, Италия, Туркия, Камерун, Бразилия, Молдова, Ҳиндистон, Мўғулистон, Латвия, Эстония, Қозоғистон, Тожикистон каби дунёнинг қатор давлатларидан энг сара полвонлари иштирок этади.

Мазкур жаҳон чемпионатида эркаклар белбоғли кураш бўйича 8 та вазн тоифасида куч синашишса, аёллар 5 та вазнда беллашади. 8 сентябрь куни ҳакамлар семинари ва ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилади. 9 сентябрь куни эса белбоғли кураш бўйича ғолиблар аниқланса, 10 сентябрь куни белбоғли курашнинг эркин йўналишда баҳслар бўлиб ўтади. 

Шунингдек, 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ҳам ўтказилади. Айни пайтда мусобақада иштирок этиш истагини билдирган спорт делегациялари кутиб олинмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг