UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

24 июн 09:39
Янгиликлар

Оғир атлетика, Фотогалерея

Марказий Осиё чемпионатининг навбатдаги кун ғолиблари маълум ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида (U17) Марказий Осиё Очиқ чемпионати давом этмоқда.

Қувонарлиси, мусобақада иштирок этаётган 7 давлат атлетлари орасида терма жамоамиз натижалар борасида катта устунлик билан етакчилик қилмоқда. 

Мусобақа регламентига кўра, беллашувларнинг иккинчи кунида қизлар 55, 59 кг вазн тоифаларида куч синашишган бўлса, ўғил болалар ўртасида 61, 67, 73 кг вазнларда ғолиблар аниқланди. 

Кечаги кун ғолиб ва совриндорлари:

Ўғил болалар. 61 кг вазн тоифаси

1. Меҳраб Давасари (Эрон 108+139 ) - 247 кг 

2. Азиз Шомуродов (Ўзбекистон, 109+134) - 243 кг 

3. Камбар Токсанбаев (Қозоғистон, 111+125) - 236 кг. 


67 кг вазн тоифаси

1. Нурилло Давлатбоев (Ўзбекистон, 117+150) - 267 кг 

2. Дидарбек Жўмабоев (Туркманистон, 103+127) - 230 кг

3. Муҳаммаджон Шукуров (Тожикистон, 50+66) - 116 кг. 


73 кг вазн тоифаси

1. Ҳикматилло Ҳайдаров (Ўзбекистон, 133+160) - 293 кг 

2. Акторе Конусбекули (Қозоғистон, 100+122) - 222 кг

3. Ҳикматилло Негматов (Тожикистон, 87+107) - 194 кг. 


Қизлар. 55 кг вазн тоифаси

1. Шахноза Жабборова (Ўзбекистон, 67+87) - 154 кг

2. Зейнаб Симсек (Туркия, 65+76) -141 кг

3. Маягозел Ҳурменова (Туркманистон, 55+65) -120 кг. 


59 кг вазн тоифаси

1. Зиёда Худойқулова (Ўзбекистон, 79+93) -172 кг

2. Людмила Элефтриади (Ўзбекистон, 75+94) - 169 кг 

3. Аниссииа Баигачева (Қирғизистон, 32+40) - 72 кг. 

Кучли учликдан жой олган спортчилар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Мусобақа давом этмоқда. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг