UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

09 дек 07:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Маскатда бўлиб ўтадиган ООК Бош ассамблеясига тайёргарлик муҳокама қилинди

Теглар :  МОҚУммон
Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Қўмита раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва ташкилот раҳбариятининг бошқа вакиллари иштирокида олдинда турган бир қатор масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда Қўмита Бош котиби О.Касимов, шунингдек, МОҚ раисининг барча ўринбосарлари ва маслаҳатчилари иштирок этишди.

Йиғилиш терма жамоаларимизнинг келаси йил бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолатини муҳокама қилиш билан бошланди. Шунингдек, 2022 йил Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун селекцион мусобақаларни ўтказиш тартиби ва бошқа йўналишлар устида фикр алмашилди.

Шунингдек, кун тартибидан жорий йилнинг 16 декабрь куни Ўмоннинг Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Олимпия кенгашининг 39-Бош ассамблеясида қатнашиш учун ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, жумладан, унда иштирок этадиган МОҚ, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддиларидан иборат делегация таркибини шакллантириш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Боиси Маскатдаги Бош ассамблея давомида Тошкент шаҳрининг 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини қабул қилиши бўйича ООК билан шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Учрашув давомида Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкасблар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, бугунги эпидемиологик даврда ўзаро тажриба алмашиш каби масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг