UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 июн 21:31
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Матонат мактаби бу - маҳорат мактабидир!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

Ёдингизда бўлса юртбошимиз ўтган йили Токио Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этган спортчилар билан учрашув чоғида Миллий паралимпия қўмитаси таркибида “Матонат мактаби”ни ташкил этиш ташаббусини илгари сургандилар. 

Президентимиз ўз сўзларида тақдир синовларига мардона бардош бериб, сабр-тоқат ва шукроналик руҳи билан, ҳаётда муносиб ўрнини топиб, керак бўлса Ватанимиз шаънини улуғлашда жасорат кўрсатаётган параспортчилар ҳақиқий матонат ва қаҳрамонлик намунаси эканлигини таъкидлагандилар.

- Мен Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни ўқиб, жуда хурсанд бўлдим, - дейди Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжаев. - Паралимпиячилар учун матонат мактабининг ташкил этилиши дунёнинг ҳеч бир мамлакати паралимпия тарихида қайд этилмаган. Аввалари руҳий тушкунлик, нима қилишини билмай юрган имконияти чекланган инсонлар ҳаёт тарзи қийин кечган бўлса, эндиликда матонат мактаби вакиллари ўз ҳаётий тажрибалари, босиб ўтган йўллари хақида республикамиз бўйлаб барча маҳаллалар, таълим муассасалари ёшларига сўзлаб беришяпти ва шу йўл билан уларни ҳаётда ўз ўринларини топишга ундаяптилар. Бу жуда маъсулиятли ҳамда шарафли вазифа. Руҳи тетик, баланд ифтихор, ғурури бор ёшларни камол топишида кўмак бериш бу паралимпиячиларга билдирилган юрт отасининг ишончидир. Бир сўз билан айтганда, матонат мактаби бу - маҳорат мактабидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг