UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

04 мар 14:50
Янгиликлар

Ўқ отиш

Мерганлар мусобақаси давом этмоқда

Теглар :  Ўқ отиш
Жорий йилнинг 24 феврал куни Бухорода пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси очиқ кубоги старт олган эди.

Ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, жумладан, ўқ отиш спорти турлари бўйича юқори малакага эга бўлган, мамлакат терма жамоасига муносиб номзодларни саралаш вазифасини ўтовчи мусобақада иштирокчилар икки ёш тоифасида мерганлик салоҳиятларини намойиш этишди. Пневматик милтиқ, пневматик туппонча ҳамда микст (аралаш жуфтлик) йўналишидаги  мусобақалар 16 ёшгача бўлган йигит қизлар ҳамда ундан катталар ўртасида алоҳида ташкил этилди. 

- Бу орқали, халқаро мусобақаларда иштирок этувчи ёшлар ва катталар терма жамоамизга муносиб номзодларни саралаб оламиз,- дейди Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси бош котиби Жалолиддин Атабуллаев. 

Мусобақа натижаларига қараб шуни тушунишимиз мумкинки, республикамиз вилоятларида ўқ отиш спорт тури янада жадал ривожланаётгани, айниқса, Андижон,  Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Фарғона вилоятларида вояга етаётган иқтидорли ёшлар спорт тури инфратузилмаси анча ривожланган пойтахт вакиллари билан муносиб рақобат қилишмоқда. Мутахассислар Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси очиқ кубоги давомида Тошкент вилояти спортчилари Ойбек Асилов, Сухроб Мирзажонов, Зайнаб ва Мадинабону Пардабоеваларнинг маҳорат бобида ўзларидан анча катта ёшли спортчилардан ўзиб кетаётганини таъкидлашди. 

Гарчи, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси очиқ кубоги якунланган бўлсада, иштирокчилар навбатдаги мусобақа - Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил этилаётган Ўзбекистон кубоги ғолиблик учун курашни давом эттиришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг