UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

06 июл 14:11
Янгиликлар

От Спорти

Миллий олимпия қўмитаси Тошкент марказида илк маротаба отлар иштирокида ажойиб тадбир ташкил қилади

Теглар :  От спорти
Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларини жуда қизиқарли тадбир кутиб турибди, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан эртага, 7 июль куни Тошкент шаҳрида от спорти бўйича қизиқарли флешмоб ташкил қилинади. Аҳоли орасида от спортини оммалаштириш, ёшларнинг эътиборини унга қаратиш мақсадида ўтказилаётган тадбирга 100та от жалб қилиниши кутилмоқда.

Қайд этиш лозимки, бу каби чиқишлар жаҳоннинг турли мамлакатларида, деярли барча йирик шаҳарларда ўтказилади. Парад ажойиб от йўрттириш, уларнинг нозик йўрғалаши ва бошқа ажойиб чиқишларни томоша қилиш имконини беради.

Кўп асрлардан бери бу жониворларнинг садоқатлиги, чидамлилиги, тезлиги ва эркин ҳур ҳулқи инсонларни ҳайратга солиб келади. Олдин отлар жангчиларнинг содиқ дўсти бўлиб келган бўлса, ҳозирги кунда эса улар спорт майдонида чавандозларнинг ишончли шеригидир.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Миллий Гвардия, Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу тадбир эртага соат 18:00да пойтахтимиз марказида жойлашган "Амир Темур ҳиёбони"да бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотларни 148 31 13 рақамлари орқали олиш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган ушбу ажойиб тадбирни ўтказиб юборманг!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг