UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 мар 10:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мишель Соро Мадримов - Курбанов жангига муносабат билдирди

Исроил Мадримовнинг вазнида чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Мишель Соро боксчиларнинг эртанги жангдаги имкониятлари ҳақида гапирди.

Хабарингиз бор, эртага Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ўтказилади. Унинг доирасида ҳамюртимиз Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши рингга кўтарилади. Жанг ғолиби вакант бўлиб турган WBA камарини қўлга киритади.   

"Мен бутун вужудим билан Мадримовнинг ғалабасига ишоняпман. У ҳақиқий жентльмен ва чемпион. Исроил Курбановдан ҳар томонлама яққол устун ва кучли. Ишончим комил, у фирибгар Магомедни додини бериб қўяди. Аслида бу чемпионлик жангида мен рингга чиқишим керак эди. Менинг Курбановга қарши кечган жангимдаги коррупция ботқоғига ботган ҳакамлар эртага бўлмайди. Магомедга энди ҳакамлар ёрдам бера олмайди. Исроил, сенга омад тилайман. Курбановни "йўқ" қил ва кейин мен билан жанг ўтказ", - деди Соро.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида Россияда ўтган бокс оқшомида Курбанов ҳакамларнинг ёрдамида Сорони мағлубиятга учратган эди. Буни ўшанда ҳатто россиялик журналистлар ҳам айтишганди. Мадримов ва Соро эса шу кунгача икки бор тўқнаш келган. Тошкентдаги жангда Мадримов техник нокаут эвазига ғалаба қозонган бўлса, Лондондаги жангнинг иккинчи раундидан кейин Мишель қоши ёрилгани учун баҳсни давом эттира олмаганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг