UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

09 дек 08:49
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ раҳбари “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқаруви раиси билан учрашди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов чим устида хоккей спортини ривожлантиришга масъул этиб белгиланган “Ўзкимёсаноат” акционерлик жамияти Бошқаруви раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашув ўтказди.

Унда МОҚ раиси девони раҳбари Мираъзам Мираҳмедов ҳам иштирок этди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг 2021 йилги молиявий харажатларини кўриб чиқиш, терма жамоа аъзоларининг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлигига эътибор қаратиш, юртимизда ушбу спорт тури оммавийлигини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда ушбу спорт турини янада ривожлантириш, галдаги халқаро мусобақаларда вакилларимизнинг муносиб иштироки учун зарур бўлган барча чора-тадбирлар мураббий ва спортчилар иштирокида кўриб чиқилиши ва ижроси юзасидан келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг