UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

27 янв 16:16
Янгиликлар

Тадбирлар, Футбол

МОҚ раиси «ЖАР» стадионидаги шароитлар билан танишди

Теглар :  МОҚЖАР
Футбол бўйича янги мавсум яқинлашиб келмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига футбол бўйича Олимпия терма жамоамизни ҳозирдан тайёрлаш борасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилаётганидан хабарингиз бор.

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов жамоанинг уй учрашувларини ўтказиш учун номзод стадионлардан бирига ташриф буюрди. Пойтахтимиздаги «ЖАР» стадиони халқаро талабларга жавоб бера оладиган, қулай шароитларга эга ўйингоҳлардан бири бўлиб, ҳозирда ушбу аренада ҳеч бир клуб ўз уй учрашувларини ўтказмайди. 

«ЖАР» Про-лигада тўп суриши кутилаётган “Олимпик” жамоасининг уй ўйинларини ўтказишга номзод стадионлардан бири сифатида қаралмоқда. Ташриф давомида МОҚ раиси стадионнинг бу борадаги имкониятлари билан яқиндан танишди.

Маълумки, ҳозир футболда мавсумлар оралиғидаги танаффус бўлиб, жамоалар бўлажак чемпионатга тайёргарлик олиб боришмоқда. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда ушбу стадионда йиғин ўтказяпти. Рустам Шоабдураҳмонов ташриф чоғида жамоа бош мураббийи Нўмон Ҳасанов билан учрашиб, Наманган клубига янги мавсумда омад тилаб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг