UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 апр 14:14
Янгиликлар

Тадбирлар

Наманганда спорт йўналишидаги раҳбар ходимлар беллашди

Наманганда спорт йўналишидаги раҳбар ходимлар ўртасида шахмат ва бадминтон бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли бадминтон марказида, вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси тасарруфидаги спорт ва таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган раҳбар ходимлар ўртасида шахмат ва бадминтон бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.



Шахмат мусобақасида жами 23 нафар иштирокчи ғолиблик учун дона суришди. Муросасиз курашлар остида ўтган баҳслар якунига кўра ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

Эркаклар:

1. Кан Александр – Наманган шаҳар Давлатабод туман 1-БЎСМ услубчиси;

2. Умаров Мирвохид – Тўрақўрғон туман БЎСМ директор ўринбосари;

3. Бобоев Олимжон – Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ИБЎСМ директор ўринбосари.

Аёллар:

1. Суходько Виктория – Якка кураш спорт турларига ИБЎСМ услубчиси;

2. Сармонова Шаҳноза – Учқўрғон туман 2-БЎСМ директори.

Бадминтон бўйича ўтказилган мусобақада жами 30 нафар иштирокчи қатнашди ва қуйидагилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди:

1. Хомидов Муҳаммаджон – Чуст туман БЎСМ директори;

2. Туйчиев Анваржон – Бошкарма бошлиғи;

3. Турсунов Элдорбек – Поп тумани 2-БЎСМ директори.

Ушбу спорт тадбирига вилоят ҳокимининг Туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Нуритдинов ҳам ташриф буюрди ва ғолибларни тақдирлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг