UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

12 окт 11:58
Янгиликлар

Кураш

Наманганлик полвонларимиз Уфа шаҳридаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО

Теглар :  Белбоғли кураш
9-11 октябрь кунлари Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида белбоғли кураш буйича халқаро "Дўстлик кубоги" турнири ўтказилди.

Ушбу Республика кунига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир шу йил сентябрь ойида Наманган шаҳрида Бошқордистон Республикаси спорт делегацияси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида спортни ривожлантириш буйича тузилган меморандумга мувофиқ ташкил этилди. 

Мазкур мусобақада Бахтиёр Турғунпўлатов бош мураббийлигидаги етти нафар полвонимиз белбоғли кураш бўйича Наманган вилояти терма жамоаси таркибида юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Халқаро турнирда шунингдек, Жаҳон белбоғли кураш федерацияси (ЖБКА) президенти Азиз Ғаниев, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси раиси Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Наманган вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Тўйчиевлар ҳам иштирок этишди. 

Алоҳида таъкидлаш лозим, Уфа шаҳрига ташриф буюрган делегациямизни мезбонлар ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерациясидаги ваколатхонасининг Бошқордистон Республикаси Уфа шаҳридаги вакиллари муносиб тарзда кутиб олишди. 

Мусобақада спортчиларимиздан 52 кг. вазн тоифасида Мохигул Ибрагимова, 68 кг. да Муроджон Ҳамидов, 75 кг. да Абдурасул Хабибуллаев, 82 кг. да Муҳиддин Нуралиев, 90 кг. да Искандар Исмоилов, 100 кг. да Рустам Умаров, +100 кг. да Латифжон Бадаловлар иштирок этиб, жамоавий беллашувларда финалга қадар етиб келишди. 

Ҳал қилувчи сўнгги босқичда полвонларимиз  мезбонлар жамоасига қарши кураш тушишди ва 4-3 ҳисоби билан Бошқордистон жамоасининг қўли баланд келди. Финал баҳсларида полвонларимиздан Муроджон Ҳамидов, Муҳриддин Нуралиев, Рустам Умаровлар рақибларидан устун келиб, ғалаба қозонишди. 

Спортчилармиз эса якуний натижаларга кўра, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олишди. Мусобақа якунлангач тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Тақдирлаш маросимида Бошқирдистон Республикаси Спорт вазири Р. Хабибов, ЖБКА президенти А. Ғаниев, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси раиси М. Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Р. Дастиров, Наманган вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи А. Тўйчиев ва бошқалар иштирок этишди. 

Халқаро турнир доирасида ўзаро ҳамкорликни давом эттириш хусусида келишиб олинди. Шунингдек, Уфа шаҳрида Республика кунига бағишланган маданий тадбирлар ўтказилиб, унда вакилларимиз ҳам таклиф этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг