UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 апр 15:01
Янгиликлар

Кураш

Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Теглар :  Кураш
Бугун, 14 апрель куни Навоий шаҳридаги яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2005-2006 туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси  Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик – тақвим режасидаги жорий йилнинг илк мамлакат чемпионати баҳсларида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча  вилоятлардан  300 нафарга яқин  ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда. Мазкур чемпионат баҳсларида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Навоий вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Ойбек Раҳмонов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов, Навоий вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси тасарруфидаги якка кураш  турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Ойбек Жуманазаров, белбоғли кураш бўйича  миллий терма жамоа бош мураббийи Аъзамжон Шокиржоновлар иштирок этиб, ёш полвонларни қутлаб, мусобақаларда омад тилашди.   


Ушбу чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

Беллашувлар якунига етгач, кучли учликдан жой олган полвонлар билан танишишингиз мумкин. Мусобақа 16 апрелга қадар давом этади.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг