UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 дек 08:44
Янгиликлар

Спорт курашлари

Нодиржон Сафаров: "Биринчи мураббийим - ОТАМ!"

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нодиржон Сафаров фаолияти давомида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги мусобақаларда айтишга арзигулик ютуқларга эришди.

Бугунги саҳифамиз қаҳрамони Нодиржон билан унинг фаолияти хусусида гаплашдик. Дарвоқе, спортчилар оиласида дунёга келган Сафаров турмуш ўртоғини ҳам айнан спортдан топди. У таэквондо бўйича терма жамоамиз аъзоси, Осиё ўйинлари ҳамда Осиё чемпионатлари совриндори Мадина Маннопова билан ҳаёт йўлларини боғлади.      

- Нодиржон, адашмасам спортчилар оиласида дунёга келгансиз. Спортни танлашингизда ҳам шу омил сабаб бўлган, шундайми?

- Ўзим Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида дунёга келганман. Ҳақиқатан ҳам сиз айтгандек, спортчилар оиласида ўсиб-улғайдим. Отам Нозимжон Сафаров ўзлари курашчи бўлганлар. Эркин кураш бўйича СССР спорт устаси даражасигача чиққанлар. Табиийки, оила муҳитида спортдан бошқа касбни танлай олмасдим. Отамнинг ўзлари эркин кураш сирларини ўргата бошладилар. Ҳозиргидек борцовкалар бўлмаган, гимнастика чешкаларида машғулот ўтказганмиз. Секин-аста аввалига Бекобод, кейин вилоят миқёсидаги мусобақаларда шоҳсупага кўтарилдим. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлганимдан кейин терма жамоада чақирув олдим. Шу тариқа, эркин курашдаги йўлим бошланди.

- Спортчининг муваффақиятида мураббийларнинг ўрни беқиёс. Кимларни эътироф этган бўлар эдингиз?

- Айтганимдек, спортдаги биринчи мураббийим отам бўладилар. Кейин отамга устозлик қилган Ғани акадан ҳам кўп нарсани ўргандим. Терма жамоадаги мураббийларимиз Александр Недорезов, Адҳам Очилов ва Абдурауф Бозорбоевнинг ҳам бугунги даражага етишишимизда хизматлари жуда катта. Ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлдим, жаҳон чемпионатидан медаль билан қайтдим. Қозоғистонда ўтказилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритдим. Терма жамоамиз бу қитъа чемпионатида 1 тадан олтин ва кумуш, шунингдек 2 та бронза медалларига сазовор бўлди. Мазкур мусобақада 57 кг вазнда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилдим. Бронза медали учун бўлиб ўтган учрашувда фаластинлик Али Абурумайлани 12-2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритдим.

- Яхши спортчи бўлиб етишиш учун фақат жисмоний тайёргарликнинг ўзи етарлими? 

- Йўқ, фақат кучнинг ўзи етмайди. Спортчи руҳий томондан ҳам кучли бўлиши керак. Ўзида ғалабага ишонч юқори бўлмоғи зарур. Мағлубиятлар бўлган пайтда, мендан спортчи чиқмас экан деб қўл силтаб кетмаслик лозим. Спорт инсонни ҳаётга ҳам ўргатади. 

- Яқинда Осиё ўйинларида ҳам иштирок этдингиз. Бу Осиё Олимпиадаси ҳисобланади. Медаль учун нима етишмади?

- Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатлари ҳамиша жаҳон чемпионатлари каби нуфузда ўтган. Чунки, қитъамизда эркин ва юнон-рум, аёллар кураши жуда ривожланиб кетган. Рақобат кучли. Кейин спортда омад ҳам муҳим рол ўйнайди. Қуръа натижасига ҳам боғлиқ жиҳатлар бор. Бу сафар совриндорлар сафидан жой олиш насиб қилмабди. Бундан тушкунликка тушганим йўқ. 

- Спортчилик фаолиятингиз якунланганидан кейин мураббийлик қиласизми?

- Катта эҳтимол билан шундай бўлса керак. Бир неча йил давомида тўплаган тажрибаларимни ёш авлодга беришни хоҳлайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам спортдан узоқлашиб кета олмайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг