UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

21 май 15:55
Янгиликлар

Бошқалар

Нодиржон Турсуновни табриклаймиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов 44 ёшни қарши олди.

Нодиржон Турсунов 1977 йил 21 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли, 2001 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 300 яқин илмий мақола, дарслик, қўлланма, ихтиро ва рационализаторлик таклифлари муаллифи.

Н.Турсунов “Ўзбекистон белгиси”, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” ҳамда “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари  билан тақдирланган. Спорт тиббиёти соҳасида 2014 йилда Халқаро паралимпия қўмитаси спорт шифокори (IPC Medical Classifier Certificate) 2015 йилда эса Халқаро тоифадаги допинг назоратчи (IL Doping Control Oficcer) ҳисобланади.

Нодиржон Ботирович меҳнат фаолиятини 2001 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институти травматология, ортопедия ва нейрохирургия кафедраси аспиранти сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳар 14-сон болалар жарроҳлик шифохонаси шифокори травматолог-ортопеди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси, Республика врачлик-жисмоний тарбия диспансери бош шифокори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт тиббиёти ва допинг-назорати бўйича бош консультанти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти спорт тиббиёти, гастроэнтерология ва физиотерапия кафедраси доценти, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси терма жамоалари спорт шифокори, шифокор-классификатори, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт тиббиёти ва даволовчи жисмоний тарбия кафедраси мудири сифатида ишлаган.

2016 йилда эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази доценти сифатида фаолият олиб борган ҳамда 2018 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига тайинланган ва ҳозирда самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз жамоаси Турсунов Нодиржон Ботировични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этган ҳолда у кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва меҳнат фаолиятида ҳамиша омад ёр бўлишини тилайди!



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг