UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

22 апр 12:16
Янгиликлар

Каратэ

"NUR-HAS KARATE" маркази тарбияланувчилари Тараздан медаллар шодаси билан қайтишди

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида каратэнинг шинкиокушинкай йўналиши бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўз тарихида бешинчи бор ташкил этилган Тараз шаҳри Очиқ чемпионатида "NUR-HAS KARATE" маркази тарбияланувчилари юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилишди. Мусобақада 20 та жамоадан 300 нафардан зиёд каратэчилар медаллар учун баҳс олиб боришди. 

5 th International Open Taraz Championship якунларига кўра, Муҳаммад Али Назаров (13-14 ёш, -50 кг) олтин ва кумуш, Умаржон Умиджонов (8-9 ёш, -30 кг) ва Жаҳонгир Нозимхонов (10-11 ёш, -40 кг) бронза медалини қўлга киритди. 

Тантанали тақдирлаш маросимидан сўнг халқаро турнир ташкилотчилари "NUR-HAS KARATE" маркази жамоасига мукофот тариқаси 50 000 тенге топширишди. Аммо Мутал Назаров бу пулларни сув тошқинидан азият чекаётган қардош қозоғистонликларга тақдим этди. 

Маълумот учун, 27-28 апрель кунлари қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида шинкиокушинкай каратэ (фуллконтакт каратэ) бўйича бешинчи халқаро Амир Темур Кубоги бўлиб ўтади. Унда ўнга яқин давлатдан спортчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг