UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 окт 14:14
Янгиликлар

Тадбирлар

Нурафшонда спорт тиббиёти тизими ходимлари учун семинар ўтказилди

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан вилоятдаги спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари ҳамда тренерлари иштирокида “Спорт врачларининг асосий вазифалари”, “Спортда допингга қарши курашиш муаммолари” мавзуларида ўқув семинарига бўлиб ўтди.

Дастлаб бошқарма бошлиғи Рустам Бобоқулов сўзга чиқиб, мамлакатимизда спорт тиббиётини ривожлантириш борасида ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва шунга мос равишда вилоятдаги спорт-таълим муассасаларда тиббиёт ходимлари фаолиятида янгича тизимида ривожлантириш, эндиликда спорт-тиббиёт ходимларидан машғулотларга илмий асосда ёндашишлари талаб қилинишини таъкидлади. 

Сўнгра Ўрта Чирчиқ тумани спорт мактаби шифокори Обид Ашуров сўзга чиқиб, спорт таълим муассасаларида спорт врачининг иш фаолиятидаги вазифалари, спорт тиббиёти, тиббиётдаги текшириш услублари ҳамда спорт шифокори билиши керак булган қонун-қоидалар бўйича маълумот берди. Шунингдек, "Синафарм" МЧЖ директори Дилбар Атхамбекова томонидан спорт фаолиятидаги метаболик дори воситаларининг ўрни тўғрисида тушунчалар берилди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг Таълим дастурини ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Севара Турсунова ҳамда Терапевтик истиснолар бўлими бошлиғи Фотима Абдураҳимова томонидан допингнинг спортдаги салбий оқибатлари, спортчиларда тақиқланган дори воситалари тўғрисида тўлиқ тушунчалар берилди. 

Семинар сўнгида спорт таълими тиббиёт ходимлари ҳамда тренерлар томонидан спортчиларни юқори натижаларга эришишлари учун қандай витаминлар истеъмол қилиниши, қизлардан иборат спортчиларимиздаги ўзгаришларга қай тарзда илмий жиҳатдан ёндашиш зарурлиги, УЗНАДА қайси вақтда спортчилардан допинг тест олиши ва шунга ўхшаш кўплаб саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олинди. 

Мазкур спорт тиббиёти бўйича кейинги семинар бир ойдан сўнг Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтиши келишиб олинди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг