UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 май 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон жанг қиладиган UFC on ESPN 56 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC on ESPN 56 турнири иштирокчилари анъанага кўра жангдан бир кун олдин расмий тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифасида — америкалик Деррик Льюис ҳамда бразилиялик Родриго Насименто ўртасида ўтказилади. Деррик тарозида 119,74 кг, Насименто эса 120,2 тош босди.

Биз учун аҳамиятлиси, UFC on ESPN 56 турнирининг co-main event, яъни аҳамияти жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи жангида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев Хоакин Баклига қарши октагонга чиқади. Бакли 77,11 кг Рўзибоев эса 77,22 кг вазн қайд этди.  

Яримўрта вазн тоифасида ўтказилиши керак бўлган Жаред Гуден ва Кевин Жуссет ўртасидаги жанг бекор қилинди. Боиси, Гуден вазн ташлашда муаммога дуч келгани боис тарози маросимига келмаган. У ўзини ёмон ҳис қилгани учун шифокор ёрдамига эҳтиёж сезган.   


UFC on ESPN 56 турнирининг тарози натижалари:

Асосий кард

Марказий жанг, оғир вазн: Деррик Льюис (119,74 кг) vs Родриго Насименто (120,2 кг)

Яримўрта вазн, co-main event жанги: Хоакин Бакли (77,11 кг) vs Нурсултон Рузибоев (77,22 кг)

Яримоғир вазн: Алонзо Менифилд (93,21 кг) vs Карлос Ульберг (92,98 кг)

Енгил вазн: Диего Феррейра (70,3 кг) vs Матеуш Ребецки (70,42 кг)

Ярименгил вазн: Алекс Касерес (65,77 кг) vs Шон Вудсон (65,77 кг)

Оғир вазн: Вальдо Кортес-Акоста (118,84 кг) vs Робелис Деспанье (119,06 кг)


Прелим кард жанглари:

Енгил вазн: Чейз Хупер (70,3 кг) vs Вячеслав Боршёв (70,3 кг)

Енгил вазн: Терренс МакКинни (70,42 кг) vs Эстебан Рибович (70,3 кг)

Аёллар минимал вазн: Табата Риччи (52,16 кг) vs Тиша Пеннингтон (52,16 кг)

Яримўрта вазн: Билли Гофф (77,22 кг) vs Трей Уотерс (77,11 кг)

Энг енгил вазн: Чарльз Жонсон (56,92 кг) vs Жейк Хэдли (56,69 кг)

Аёллар енгил вазн: Жей-Жей Олдрич (56,81 кг) vs Вероника Харди (57,15 кг).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг