UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

16 сен 22:50
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатини 2 та олтин ва 1 та кумуш, Руслан Нурудинов эса 1 та олтин ва 1 та кумуш медал билан якунлади

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бироз олдин -109 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди.

Қувонарлиси, мазкур вазндаги икки ҳамюртимиз Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов бугун мусобақани кутилганидек, медаллар шодаси билан якунлади.

Жумладан, Акбар Жўраев дастлаб, 189 кг билан даст кўтариш баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Силтаб кўтариш баҳсларида эса Акбар 226 кг натижа қайд этиб, кумуш медални ўзиники қилди. Аҳамиялтиси, Жўраев икки кураш натижаларига кўра ҳам энг яхшиси бўлди ва иккинчи олтин медални ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Мазкур вазндаги иккинчи ҳамюртимиз Руслан Нурудинов эса даст кўтариш йўналишида 180 кг билан тўртинчи ўринни эгаллади. Силтаб кўтариш баҳсларида Нурудинов 227 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди. Икки кураш натижаларига кўра, Руслан Акбар Жўраевдан сўнг кумуш медални қўлга киритди.

Шундай қилиб, Акбар Жўраев мусобақани 2 та олтин ва 1 та кумуш, Руслан Нурудинов эса 1 та олтин ва 1 та кумуш медал билан якунлади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг