UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

02 апр 13:48
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Чирчиқда Ўзбекистон чемпионати якунланди + ФОТО

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақанинг олтинчи кунигача бўлган натижалар ҳақида аввал батафсил хабар берган эдик. Чемпионатнинг кейингни икки кунлигида ёш ва умидли атлетлар билан биргаликда Олимпиада чемпиони Руслан Нурудинов, қорақалпоғистонлик Рустам Жангабаев каби номдор спортчилар ҳам  чемпионатда иштирок этиб, мухлисларга маҳоратларини намойиш этишди. 

102 кг.да иштирок этган Руслан Нурудинов даст ва силтаб кўтаришда 165+195 кг. натижа қайд этиб, чемпионликка эришган бўлса, қорақалпоғистонлик Рустам Жангабаев даст кўтаришда 200 кг. оғирликни осонлик билан ўзига бўйсундирди. Аммо Жангабаев анча олдин олган эски жароҳати туфайли силтаб кўтариш баҳсларини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. 

Мусобақани кузатишларимиз давомида амин бўлдик-ки, миллий терма жамоа учун муносиб ва ишончли ёш атлетлар авлоди бўй кўратмоқда. Демак, оғир атлеткачиларнинг мусобақанинг сўнгги кундаги натижалари билан танишамиз. 

Еттинчи кун. Ёшлар. 109 кг. вазн тоифаси

1. Нурбол Абдирашитов (Тошкент в., 154+175 кг)-329 кг

2. Руслан Ирисбаев (ЎзДЖТСУ, 143+175 кг)-318 кг

3. Шаҳриддин Абдуназаров (Қашқадарё, 140+174 кг)-314 кг.


Катталар. 109 кг.  вазн тоифаси

1. Шарофиддин Амриддинов (Самарқанд, 170+205 кг)-375 кг

2. Нурбол Абдирашитов (Тошкент в., 154+175 кг)-329 кг

3. Руслан Ирисбаев (ЎзДЖТСУ, 143+175 кг)-318 кг.

Ёшлар. +109 кг вазн тоифаси

1. Шахбоз Шокиржонов (ЧОПСТТМ, 146+175 кг)-321 кг

2. Эрназар Жанназароа (Қорақалпоғистон, 126+150 кг)-276 кг

3. Мансур Эрмаматов (Қорақалпоғистон, 110+140 кг)-250 кг 


Эркаклар. +109 кг. вазн тоифаси

1. Муҳаммад Юсупов (Хоразм, 177+197 кг)-374 кг

2. Мирхосил Мирзабоев (Тошкент в., 160+190кг)-350 кг

3. Шохрух Абдуллаев (Тошкент ш, 111+141 кг)-252 кг.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов иштирок этди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг