UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 дек 14:16
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Катталар ўртасида ЖЧ: Вакилларимиз иштирок этадиган вақтлар маълум

Теглар :  Оғир атлетика
Хабар берганимиздек, 7 - 17 декабрь кунлари Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Юртимизда бўлиб ўтиши режалаштирилган мусобақада дунёнинг 80га яқин мамлакатидан 400дан ортиқ спортчи “Юнусобод” спорт мажмуаси супачасига кўтарилиши кутилмоқда. 

Чемпионатга пухта тайёргарлик кўрган Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Рио-2016 ва Токио-2020 чемпион ва рекордчилари Руслан Нурудинов (жаҳон рекорди ҳам унга тегишли) ва Акбар Жўраев ҳам иштирок этади. Шунингдек, Адҳамжон Эргашев, Достон Ёқубов, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Сарварбек Зафаржонов ва яна бир қатор спортчиларимиз салоҳиятини намойиш қилишига ишонамиз. Аёллар терма жамоаси вакили, Токио Олимпиадаси рекродчиси Муаттар Набиева ушбу мусобақада иштирок этмайди, лекин бир қатор ёш спортчи қизларимиз дунёнинг энг кучли атлетлари билан курашда улкан тажриба орттиришади ҳамда бу уларга Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишда ас қотади деган умиддамиз.

Айни пайтда мусобақанинг барча расмий жараёнлари, шу қаторда иштирокчи ва уларнинг чиқиш вақтлари маълум бўлди.


Атлетларимизнинг мусобақада қатнашиш вақти билан таништириб ўтамиз:

Аёллар

-49 кг. Зуҳра Отажонова - 19:00 (8.12) 

-55 кг. Жамила Панфилова - 16:00 (9.12)

-71 кг. Кумушхон Файзуллаева - 19:00 (13.12)

-87 кг: Турсуной Жабборова - 19:00 (16.12)


Эркаклар

-67 кг. Адҳамжон Эргашев - 16:00 (10.12)

             Достон Ёқубов - 16:00 (10.12)

-81 кг. Муҳаммадқодир Тоштемиров 19:00 (12.12)

-89 кг. Отахон Имомов - 10:30 (13.12) (Б гуруҳ)

-89 кг. Сарварбек Зафаржонов - 16:00 (13.12)

-96 кг. Ҳожиакбар Олимов - 08:30 (14.12) (C гуруҳи)

-96 кг. Қурбонмурод Намозов - 13:00 (15.12)

-109 кг. Руслан Нурудинов - 16:00 (16.12)

                Акбар Жўраев - 16:00 (16.12)

+109 кг. Мирҳосил Мирзабоев - 08:00 (17.12) (C гуруҳ).


Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
10 дек 18:37:24
Bulent
Nime Muattar Nabieva yuq
   
06 дек 22:53:06
Bulent
Nme kupi yuq uzimizda utayotgan bulsayam tuliq tarkib bn qatnashmaymizmi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг