UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

25 фев 09:31
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Самарқандда жаҳон чемпионатига борадиган ёш оғир атлетикачилар аниқланмоқда

Теглар :  Оғир атлетика
Хабар берганимиздек, шу кунларда Самарқандда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.

Жорий йил март ойида Албанияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш мусобақаси бўлган чемпионатнинг ортда қолган кунларида бир қатор вазнларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Жумладан қизлар ўртасида 55 килограм вазнда ўтказилган баҳсларда қашқадарёлик Шаҳноза Жабборова даст кўтаришда 78, силтаб кўтаришда 100 ва икки кураш натижасига кўра, 178 кило тошни ўзига бўйсундирди ва олтин медалга сазовор бўлди. Кумуш медаль яна бир қашқадарёлик оғир атлетикачи Зиёда Худойқуловага насиб этди. У даст кўтаришда 74, силтаб кўтаришда 85, икки курашда 160 кило тошни кўтаришга эришди. Ушбу вазнда бронза медалига эга чиққан наманганлик Зарбону Раҳимжонова 61/74/135 кўрсаткични қайд этди.

Шунингдек, ўғил болалар ўртасида 55 килограммда Миразиз Мирсобиров (Наманган) 94/120/214 билан олтин,  Бобур Ёқубов (Жиззах) 90/105/195 билан кумуш ва  Наврўз Маҳмудов (Самарқанд) 86/103/189 билан бронзали бўлишди. Ўсмирлар ўртасида 61 килограмм вазнда Азизбек Шомуротов (Хоразм) 103/134/237, Жавоҳир Ғафуров (Самарқанд) 102/123/225, Омадбек Содиқжанов (Наманган) 101/123/225 шохсупадан жой олишди.

Бугун, 24 феврал куни қизлар ўртасида 59 килограммда, ўғил болалар орасида эса 67, 73, ва 81 кило оғирликда Ўзбекистон чемпионлари аниқланади.

Мамлакат биринчилиги баҳслари 27 февралга қадар давом этади.




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг