UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

05 дек 14:02
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика: Тошкентдаги ЖЧ олдидан ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди

7-18 декабрь кунлари оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати илк маротаба Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Шунингдек, 19-21-декабр кунлари пойтахтимизда Халқаро оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан бугун “Юнусобод” спорт мажмуасида жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилиши бўлди. Унга Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов раислик қилди.

Таъкидлаш лозим, мазкур жаҳон чемпионатида дунёнинг 90та давлатидан жами 480 нафар спортчи (шундан 190 нафари аёллар) 20та вазн тоифасида 60та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади.

Сайёрамизда пандемик вазият яна жиддий тус олаётган бўлишига қарамай, дунё спорт жамоатчилиги Ўзбекистондаги вазиятдан хотиржам ва шу боис Тошкентдаги мусобақага жаҳоннинг деярли барча етакчи давлатлари иштирок этиш истагини билдиришмоқда.

Йиғилишда жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш, меҳмонларни кутиб олишдан тортиб мусобақа жараёнларигача халқаро талаблар даражасида ташкил этиш кераклиги таъкидланди. Бу йўлда барча вазирлик ва идоралар ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши лозим. 

Зотан, ушбу жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақалар Ўзбекистон томони учун Тошкент-2025 ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари олдидан ўзига хос имтиҳон вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг