UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0

19 май 16:29
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Оғир вазн “гигантлари” Саудияда жам бўлади, ҳозирча нималар маълум?

UFC президенти Дана Уайт яқинда боксни жиддий тарзда танқид қилганди.

Дананинг фикрича, боксда ташкилотчилик даражаси ўта паст, воқеалар зерикарли ва фақат бир ёки иккита яхши жанглар бор. Тўғри, Уайтнинг сўзларида жон бордек, бироқ бокс “катталари” ҳам шунчаки “қўл қовуштириб ўтирибди”, деб бўлмайди. 

Мисол учун, боксни қадрлайдиган Саудия Арабистонида оғир вазндаги тўрт нафар энг яхши жангчи – Тайсон Фьюри, Энтони Жошуа, Александр Усик ва Деонтей Уайлдер иштирокида супер турнирга тайёргарлик кўрилмоқда. 

Тахминларга кўра, турнир декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, у давравий тизимда ташкил этилади. Ярим финалларда Фьюри – Усик, Жошуа – Уайлдер қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Финалда жуфтлик ғолиблари ўзаро тўқнаш келади. Аввалроқ, ушбу мусобақа учун Фьюри 90 миллион фунт, Усик 50 миллион фунт, қолган икки иштирокчи 30 миллион фунтдан олиши айтилган эди, амммо ушбу хабарлар шунчаки миш-миш эканлиги маълум қилинди.


“Бу рақамлар нима учун ошкор этилганини билмайман. Нимага бу тахминий рақамлар ёзилган? Нима учун? Нима қилмоқчисизлар? Бундан мақсадингиз нима ўзи? Бу мантиқсизлик ва шунчаки ёлғон. Хўш, унда нега бу ҳақида ёзиш керак? Асосли маълумотларни Skill Challenge Entertainment промоутерлик компанияси чиқармагунча, қолган барча рақамлар нолга тенг.

Телевизион тармоқлар ва промоутерлар билан алоқалар? Очиғини айтаман, ташкиллаштиришга келганда ҳамма моддий томондан қониқиш ҳосил қилади. Шаҳзода Холид рози бўлса, биз музокараларни бошлаймиз. Биз гаплашадиган барча томонлар тармоқлар билан муносабатлардан қониқишлари мумкин ва бу муаммо бўлмайди. Содир бўлажак воқелик, боксдаги энг катта томоша бўлади”, – дейди Skill Challenge Entertainment промоутерлик компанияси раҳбари Амер Абдуллоҳ.


Ҳа, шаҳзода Холид ва унинг жамоаси кўп пулга эга. Бундай имкониятлар билан промоутерлар, боксчилар ва бошқа бизнес “акулалар” билан боғлиқ ҳар қандай муаммони ҳал этиш мумкин. Бироқ декабрга қадар 6 ой вақт бор, агар турнир иштирокчилари бошқа жангларда тўсатдан жароҳат олиб қолса, уларнинг Саудияга келиши сўроқ остида қолади. Катта номлар яхши, лекин мутлақ жаҳон чемпиони унвони хавф остида бўлмаса, тадбирнинг қиймати кескин тушиб кетади.

Саудия ижодий жамоасининг жиддий ниятларини элита промоутери Эдди Хирн ҳам тасдиқлади: “Улар ушбу икки жангни бир кечада ўтказишни жуда қаттиқ хоҳлашмоқда. Бу ҳақида уларнинг ўзлари билан икки ҳафта олдин гаплашганимда маълум қилишди. Ўзим ҳам уларнинг истаклари жиддий эканлигини тасдиқлайман. Мен уларга кафолат бераман, чунки бунда аввал саудияликлар билан икки марта ишлаганман. Бу одамлар барча иштирокчиларга яхшигина пул тўлайди”, – дейди Хирн.  

Умид қиламизки, декабрь ойидаги супертурнир, албатта бўлиб ўтади. Бокс ишқибозлари узоқ йиллардан буён юқори савияли жангларни кутган ҳолда шундай буюк воқеликка муносиб эдилар. Тўрттала “чарм қўлқоп усталари” ҳам ўзига хос услуб соҳиблари ҳисобланади. Уларнинг жангларини кўриш ҳамиша ёқимли, айниқса бири бирига қарши бўлса. Нима бўлган тақдирда ҳам Саудиядаги мусобақани интиқлик билан кутамиз! 


Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг