UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 июл 16:07
Янгиликлар

Гимнастика

Оксана Чусовитина Ислом Бирдамлик ўйинларида қатнашади. Терма жамоа таркиби маълум

Теглар :  Гимнастика
9-18 август кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом Бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақага Ўзбекистон гимнастика терма жамоаси ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистонлик гимнастлар турнирда ушбу спорт турининг деярли барча турларида иштирок этади. Ислом Бирдамлик ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоамиз таркиби эълон қилинди. Унга кўра, эркаклар терма жамоасидан Абдулла Азимов, Хабибулло Эргашев ва Расулжон Абдураҳимовлар ўрин олган бўлса, аёллар терма жамоаси таркибидан Оксана Чусовитина, Дилдора Арипова, Оминахон Халилова жой олди. Гулназ Жумабекова ва Лобар Амриллаева захирада қолган. Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина Бокуда ўтказилган сўнгги Ислом Бирдамлик ўйинларида таяниб сакрашда олтин медални қўлга киритган эди. 

Бу йил Коньяда бадиий гимнастика бўйича индивидуал чиқишлар билан бир қаторда биринчи марта гуруҳ машқлари ҳам дастурга киритилди. Ва албатта, Ўзбекистон бош соврин учун асосий даъвогарлар қаторида эътироф этилмоқда. Гуруҳ машқларида Шахзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиязова, Мумтоза Исхоқзода, Нилуфар Аъзамова, Мария Пак ва Хуршида Абдурауфова юртимиз шарафини ҳимоя қилса, индивидуал баҳсларда Таҳмина Икромова ва Сабина Ташкенбаева чиқиш қилади. Яккалик дастурида мусобақада иштирок этадиган учинчи вакиламиз номи эса ҳали номаълум. Ҳозирча Екатерина Фетисова ва Ясмина Раҳимованинг имкониятлари тенг ва якунда қайси спортчи мусобақада иштирок этиши назорат машғулотларидан сўнг маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг